Пахтакорда 33 нафар боланинг туғилганлиги муддати ўтиб қайд этилди

Пахтакорда 33 нафар боланинг туғилганлиги муддати ўтиб қайд этилди

Пахтакор туманида истиқомат қилувчи  Жавлон Норматовнинг биргина қиз фарзанди бор. У 2017 йилда туғилган аммо туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ўз вақтида олинмаган.

Сабаб эса ота-онасининг турмуши қонуний тарзда расмийлаштирилмаганлигида. Боз устига бу ҳолат фарзандининг тақдирига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Йиллар давомида девор каби турган муаммога барҳам бериш учун ота-она туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишди.

Мудиранинг ҳуқуқий кўмагидан сўнг керакли ҳужжатлар тахт қилиниб ота-онанинг никоҳи қонуний тарзда қайд этилди. Шундан сўнг Мубина Икромованинг муддатида ўтиб туғилиши расмийлаштирилди ва гувоҳнома топширилди. 

- Тўйимиз тез бўлганлиги сабабли никоҳдан ўтмаганмиз. Ана борамиз, мана борамиз деб шунча вақт ўтиб кетибди. Қизимнинг туғилганлик гувоҳномаси никоҳимиз расмийлаштирилмаганлиги учун олинмай қолди. Маҳалламизда туман ФҲДЁ бўлими ходимлари сайёр қабул ўтказишди. Вазиятни тушунтирганимиздан сўнг ёрдам берамиз эртага туман ФҲДЁ бўлимига ҳужжатларни олиб боринг деди. Мана ҳозир никоҳ қоғози ва туғилганлик гувоҳномасини қўлимга олиб турибман. Хурсандман, шу даражада енгиллик яратиб беришганига, - дейди Мубинанинг онаси Шоҳида Мисирова.

Бу каби ҳолатлар туманда истиқомат қилувчи баъзи оилаларда учраб туради.

Маҳаллабай ишлаш тизими ҳафтанинг икки кунида олиб борилади. Туман ДХМ ходимлари, маҳалла раислари билан уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бордик. 16-июнь ҳолатига кўра жами 33 нафар боланинг туғилиши муддатидан ўтиб қайд этилди. Куни кеча яна икки нафар боланинг гувоҳномасини топширдик. Бу каби ўрганишлар давом этмоқда.  

Шунингдек, ФҲДЁ органи томонидан ўтган даврда 267 нафар янги оиланинг никоҳи расмийлаштирилди, 834 нафар чақолоқнинг туғилиши қайд этилди. Ажримлар сони 33 тани ташкил этади.

 

Махфуза Исроилова -

Пахтакор туман ФҲДЁ бўлим 1-тоифали инспектори