Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Берлиндаги музейдан қимматбаҳо олтин танга ўғирлаб кетилди

Берлиндаги музейдан қимматбаҳо олтин танга ўғирлаб кетилди

Cана : 28-03-2017   /   Дунё   /   кўрилди: 545

Германия пойтахти Берлиндаги "Боде” музейидан 100 кг оғирликдаги олтин танга ўғирлаб кетилди. Қизиғи шундаки, тарихдаги энг йирик олтин танганинг ўғирланишини ҳеч ким сезмай қолган.

 

Жиноятчилар душанбага ўтар кечаси танга сақланадиган хонага кириб олишган. Хабар қилинишича, улар оддий нарвондан фойдаланишган ва кейинроқ уни темир йўлга ташлашган. Натижада поездлар ҳаракатини 2 соатга тўхтатиб туришга тўғри келган. Ўғрилар қўриқлаш тизимини қандай четлаб ўтгани ҳамда танга қанчалик яхши қўриқлангани ҳақида расмийлар ҳозирча ҳеч қандай маълумот беришмаган.

 

"Танга ўқ ўтказмайдиган шиша билан ҳимояланган бўлган. Ҳозирча фақат шуни айта оламан. На мен ва на музей вакиллари қўриқлаш қандай ташкил этилгани, фавқулодда огоҳ қилиш ва хавфсизлик тизимлари ҳақидаги тафсилотларни айта оламиз” деди Берлин полицияси вакили.

 

Диаметри ярим метрни ташкил этувчи, 1 миллион Канада доллари номиналдаги соф олтиндан ишланган йирик танга 10 йил муқаддам Канадада Британия қироличаси Елизавета иккинчининг шарафига зарб қилинган эди. Кейинроқ коллекционерлар учун шундай тангалардан яна тўрттаси тайёрланган. Улар "Гиннеснинг рекордлар китоби” га тарихдаги энг катта тангалар сифатида киритилган. Уларнинг баҳоси 4 миллион еврогача етиши мумкин.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!