Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Австралияда рекорд даражада кўп динозаврлар излари топилди

Австралияда рекорд даражада кўп динозаврлар излари топилди

Cана : 28-03-2017   /   Дунё   /   кўрилди: 689
Австралиялик олимлар мамлакатнинг ғарбий қисмида кўплаб динозварлар излари топилгани ҳақида эълон қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, бу ерда 20 дан ортиқ қадимги мавжудодларнинг изларини учратиш мумкин.
 
Уларнинг ёши эса 140 миллион йилни ташкил этади. Квинсленд университети мутахассисларининг таъкидлашича, бундай кашфиёт палеонтология тарихида ҳали бирор марта ҳам қилинмаган.
 
"Бу динозаврларнинг нодир фаунаси бўлиб, у стегозаврлар ва қатор йирик динозаврларни ўз ичига олади. Қачонлардир сайёрамизда ҳаёт кечирган улкан Зауроподлар сингари мавжудодлар узунлиги 1,7 метргача етадиган изларни қолдиришган” дейди олимлардан бири.
 
Излар Дампер яримороли яқинида топилган. Ажабланарлиси, олимлар динозаврлар изларининг йрик мажмуаси ҳақида олдин билишмаган, аммо маҳаллий аборигенлар минг йил муқаддам ўз қўшиларида бу излар ҳақида куйлашган. Австралиялик олимнинг сўзларига кўра, маҳаллий аборигенлар анъаналарини сақловчилар мутахассисларни таклиф қилишган ва изларнинг илмий аҳамияти рисоладагидек баҳоланиб ҳужжатлаштирилишини сўрашган.
 
Айтиш керак, бу кашфиёт амалга ошмай қолиши ҳам мумкин эди. Сабаби 2008 йилда Австралия расмийлари бу ҳудудда газни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳани амалга табиқ этиш учун танлашганди. Бундан хавотирланган аборигенлар олимларга мурожаат қилишган ва натижада газ ойиҳаси бекор қилиниб ҳудуд миллий мерос рўйхатига киритилди.  
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!