Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Қозоғистондаги қабристонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Қозоғистондаги қабристонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Cана : 11-02-2019   /   Дунё   /   кўрилди: 90

11 февраль куни Атирау вилояти Департаменти раҳбари Аян Дуйсенбаев жамоатчилик олдида берган ҳисоботида Атирау микрорайонидан топилган аёл жасади ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Фото: Sputnik

 

Унинг сўзларига кўра, марҳума аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Маълум бўлишича, 26 январь куни мусулмонлар қабристонидан ёш аёлнинг кўрпага ўралган жасади топилган. Марҳуманинг кўкрак қафаси соҳасида жароҳат излари бўлган.

«Жиноятда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари сир тутилмоқда. Жиноят иши бўйича бошқа тафсилотлар ошкор этилмайди», — дейди Департамент раҳбари.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!