Бу ҳали ҳолва: дельтадан ҳам хавфлироқ штамм пайдо бўлиши мумкин

Бу ҳали ҳолва: дельтадан ҳам хавфлироқ штамм пайдо бўлиши мумкин

Фото: «Profile»
Сайёрамиз аҳли кечаётган курашда енгишнинг уддасидан чиқмаган коронавирус пандемияси бутун дунё учун синовдир. Бугунги кунда забтига олган COVID-19нинг энг хавфли тури — дельта ўрнига бундан ҳам баттарроғи келиши эҳтимолда йўқ эмас. Токиода Халқаро олимпия қўмитасининг 21 июль куни бўлиб ўтган 138-сессиясида сўз олган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус ана шуларни таъкидлаганини ёзмоқда «Profile».

«Ҳозир энг кўп зиён «дельта» номли мутациядан етмоқда. Бироқ коронавирус инфекцияси тарқалиши шу зайлда кетса, унинг турлари ҳам кўпайиб боради, энг ёмони, ана шу штаммлардан бирига вакциналар кор қилмаслиги мумкин. Ва инсоният яна COVID-19 пандемиясининг ибтидосига қайтиши, ҳаммаси бошқатдан бошланиши мумкин», — деди ЖССТ раҳбари.

Ҳисоб-китобларга кўра, Токио Олимпиадаси якунига етадиган 8 августгача жаҳонда 100 мингдан зиёд инсон коронавирус оқибатида вафот этади, таъкидлади Гебрейесус. Пандемияни тўхтатиш ва иқтисодиётни тиклашнинг йўли фақат вакцинация, ҳар бир давлат аҳолисининг 70 фоизи эмланиши шарт, деди у. Агарда ҳар бир мамлакат бу ишга жиддий киришса ушбу 70 фоизлик кўрсаткичга келгуси йилнинг ўрталарига бориб эришиш мумкин.