АҚШ афғон ҳукуматининг 9 млрд. еврога яқин пулини музлатиб қўйди

АҚШ афғон ҳукуматининг 9 млрд. еврога яқин пулини музлатиб қўйди

Вашингтон АҚШ федерал захира тизими ва бошқа молиявий ташкилотларининг афғон ҳукуматига тегишли ҳисобрақамларини музлатиб қўйди.

«Афғонистон ҳукуматининг АҚШ марказий банкидаги бирорта активи толибонларга берилмайди», деди АҚШ маъмурияти вакили.

Афғонистон марказий банки раҳбари Ажмал Аҳмадининг сўзларига кўра, мамлакатнинг валюта захиралари миқдори 9 млрд. еврога яқин бўлиб, уларнинг ҳаммаси хорижда жойлаштирилган.

Бундан ташқари, АҚШ раҳбарияти афғон ҳукуматининг Халқаро валюта фондидаги қарийб 500 млн. доллар пулларини ҳам толибонларга етиб бормаслиги учун ёпиб қўйиш ҳаракатида.

Толибонлар ғалаба қила бошлаган пайтда АҚШ молия вазирлиги Афғонистонга нақд доллар пулларини етказишни тўхтатган эди. Шунда улар 100 млн. долларга яқин маблағни тежаб қолган.