Энг кўп қиз бола туғилаётган ҳудуд номи маълум қилинди

Энг кўп қиз бола туғилаётган ҳудуд номи маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида жами туғилганларнинг 51,8 фоизини қиз болалар ташкил этган.

Бу республикамиз туман ва шаҳарлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энг кўп ўғил бола туғилаётган ҳудуд номи айтилганди.