Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Xавфсизлик кучлари Масжидул Ҳарамга уюштирилмоқчи бўлган терактнинг олдини олди

Xавфсизлик кучлари Масжидул Ҳарамга уюштирилмоқчи бўлган терактнинг олдини олди

Cана : 24-06-2017   /   Дунё   /   кўрилди: 506

Маккада террорчининг қўлга олиниши вақтида 6 нафар хорижлик зиёратчи жароҳат олди, деб маълум қилди Саудия Арабистони ички ишлари вазирлиги вакили.   

Полиция маълумотларига кўра, террорчи-худкуш мусулмон дунёсининг энг муқаддас қадамжоси – Масжид Ал-Ҳаромда Рамазон ойининг охирги жумасида у ерга кўплаб зиёратчилар йиғилганда теракт амалга оширмоқчи бўлган. 

Бунинг учун улар уч гуруҳга бўлинган. Улар ҳужумлардан бирини Жидда вилоятида, қолган иккитаси Макка шаҳрида амалга оширмоқчи бўлган.

Махсус кучлар Макка шаҳридаги Ал-Асиля ва Ажяд кварталларида жангариларни қўлга олиш бўйича операция ўтказди, худкуш террорчи турар-жой биноларидан бирига яшириниб олган ва хавфсизлик кучларига қарата ўт очган, шундан сўнг у ўзини портлатиб юборган.

Масжидул Ҳарам — дунёдаги энг катта масжид бўлиб, унинг ички ҳовлисида ислом аҳлининг муқаддас мақбараси — Каъба жойлашган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!