Актёрнинг бу даъвати 18 миллион фойдаланувчиси бўлган Instagramдаги саҳифасига жойлаштирилди. Ди Капиро барча ҳоҳловчилар 12та мамлакат раҳбарларига қилинган петицияга имзо қўйишларини таклиф қилди. Бу мурожаат қор барсларини сақлаб қолишга бағишланган халқаро анжуман арафасида қилинмоқда. Анжуман 23-25 август кунлари Бишкекда бўлиб ўтади.
Экологларнинг маълумотларига кўра, айни дамда жаҳонда 3 минга яқин қор барси бор. Ҳайвоннинг бу турини Хитой, Қирғизистон, Мўғилистон, Непал, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг баланд тоғ худудларида учратиш мумкин.
Яшаш майдонларининг қисқариши ва қиш даврида емишнинг йўқлиги сабаб қор барслари овқат излаш мақсадида қишлоқларга тушишга мажбур бўлади. Тоғли Бадахшон Мухтор вилоятининг Бартанг водийси қишлоқларининг аҳолиси ўтган йилнинг қишида қўйларни "нонушта” қилиб, оғилхонада "адашиб қолган” қор барсини озод қилган эди.
Леонардо Ди Каприо 1998 йилда Leonardo DiCaprio Foundation жамғармасини ташкил қилган ва 40та мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига йўналтирилган 70та инновация лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 миллион доллардан ортиқ мабағ ажратган эди. Голливуд юлдузи атроф-муҳит ҳимоясига қўшган ҳиссаси учун 2016 йилнинг январь ойида Давос(Швейцария)даги Жаҳон Иқтисодий анжуманида Crystal Award мукофотини олган эди.