ВИЧ ва СПИД давоси топилдими? - ВИЧ юқтирган иккинчи одам тузалди - дунё ва тақдирлар

ВИЧ ва СПИД давоси топилдими? - ВИЧ юқтирган иккинчи одам тузалди - дунё ва тақдирлар

Адам Кастиехо ВИЧ дан тузалган дунёдаги иккинчи бемор бўлди. Бу каби хулосага яқинда лондонлик шифокорлар келишди. 30 ойдан ошди, аммо унинг намуналари тоза чиқмоқда.

Адам анти-ретровирал препаратларини тўхтатган. Аммо ҳозирча унда қайтиб ВИЧ вируси аниқланмаган. Бу ҳақда "Lancet HIV" журналига таяниб BBCнинг ўзбек хизмати ёзмоқда.

Маълум бўлишича, бу фақат ВИЧ га қарши дорилар натижаси эмас.Бунда унда ўтказилган суяк илиги трансплантацияси ҳам ёрдам берган. Шифокорлар Адамни саратондан даволаш учун бу усулни қўллаган бўлишган. Донорнинг суяк илиги Адамга янги ген берган. Ана шу бегона ген уни ВИЧ дан ҳимоя қилган.

Тимоти Браун 2011 йилда бу вирусдан фориғ бўлган биринчи беморга айланган. У ҳам худди шундай муолажа олган. Уч ярим йил кутиб, кейин Тимотининг ҳам тузалгани айтилган.

Қанақа даво?

Суяк илиги ёки илдиз ҳужайралари вируснинг танада кўпайиш қобилиятини тўхтатади.

Беморнинг ўз ҳимоя ҳужайралари донорнинг ВИЧ га қарши турувчиси билан алмашади.

"Лондон бемори" номи билан таниқли Адам Кастиехо ҳозир 40 ёшда.

Ўзининг ВИЧ га чалинганини ҳеч кимдан яширмаган.

Шифокорларга кўра, ҳозир унинг на қони, на ҳужайраси ва на-да уруғида фаол вирус аниқланган.

Унинг ВИЧ дан фориғ бўлгани асли бир йил аввал эълон қилинган.

Аммо ҳозир ҳам унда вирус қайтгани кўрилмаган.

Кембриж Университети етакчи тадқиқотчиси профессор Равиндра Кумар Гупта бу хусусда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг Би-би-сига айтишича, сўнгги янгилик "ВИЧ нинг деярли давоси борлигига далолат қилади".

"Бугунга келиб, анти-ретровирал препаратларсиз ҳам икки ярим йилгача вирус қайтмаган ҳолатга эришдик".

"Суяк илиги трансплантацияси ВИЧ давоси экани илк бор 2011 йилда "Берлин бемор"ида аниқланган. Тадқиқотларимиз бу тажрибани такрорлаш мумкинлигини кўрсатди".

HIV cellsФото муаллифлик ҳуқуқиSCIENCE PHOTO LIBRARY

Аммо бу дунёдаги ВИЧ билан яшаётган миллионлаб одамлар учун даво дегани эмас.

Чунки бунга ўхшаш ўта кескин муолажа вирус эмас, саратонга қарши кураш учун қўлланилади.

ВИЧ га қарши ҳозир имконли бўлган дори-дармонларнинг ўзи анча самарали.

Улар одамлар узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш имкониятини беради.

Профессор Гуптанинг айтишича, "бу каби муолажа ўта қалтис. Шу боис ҳам, ВИЧ га чалинган инсонлар ҳаёти хавф остида қолган тақдирдагина, сўнгги чора сифатида қўлланилади".

"Шундай экан, ВИЧ га қарши дори-дармонлар яхши таъсир қилаётган кўпчиликка мўлжалланмаган".

Аммо келажакда ген терапияси ўлароқ ВИЧ га қарши самарали даво топишда қўл келиши мумкин.

Бу қандай ишлайди?

CCR5 ВИЧ вирусининг ҳужайраларга киришига йўл очиши мумкин бўлган ген бўлади.

Аммо ВИЧ га чидамли оз сондаги одамдагина бу рецепторнинг чатишган икки нусхаси мавжуд.

Бу эса, вируснинг ўша одам танасидаги ҳужайраларга кира олмаслигини англатади.

Олимларга кўра, ВИЧ га чалинган одамлардаги бу рецепторни нишонга олиш учун ген терапиясидан фойдаланиш мумкин.

Бу ҳозир қамоқда бўлган хитойлик олим Хэ Цзянькуй генлари ўзгартирилган гўдакларни яратган чоғда ишлаган рецептор бўлади.

Муқаррар давоми?

Тажрибалар Кастиехо ҳимоя ҳужайраларининг 99 фоизи донорники билан алмашганини кўрсатган.

Аммо худди биринчи бемор Браунда бўлгани каби унда ҳам вирус қолдиқлари бор.

Шу боис ҳам, ВИЧ буткул қайтмайди, дейишга ҳалича эрта.

Кастиехо ўз хурсандчилигини "Нью-Йорк Таймс" газетаси билан бўлишган.

Ўз ҳолатини "бетакрор ва ҳокисор", дея таърифлаган.

"Умид элчиси бўлиш истагида" эканини айтган.

"Одамлар ўзининг хосан танланган", деган фикрда бўлишларини истамаслигини ҳам қўшимча қилган.

"Бу шунчаки тасодиф. Менимча, мен мақбул пайтда мақбул жойда бўлиб қолдим, шу", деган.

Австралиянинг Мельбурн Университети профессори Шарон Левиннинг муносабати анчайин эҳтиёткор бўлган.

"Катта сондаги намуна ҳужайралар ва дахлсиз қолган бирор бир вируснинг йўқлиги "Лондон бемори"нинг ростдан ҳам тузалганини англатадими?"

"Бу ҳолат ортидан тақдим қилинган қўшимча маълумотлар анчайин умидбахш, аммо, якуний натижани, барибир, вақт кўрсатади", дейди у.