Ҳиндистонлик эркак онасини хурсанд қилиш учун икки хотинини тириклигича ёқиб юборди

Ражастонда истиқомат қилувчи 30 ёшли Дипа Рам исмли эркак икки нафар рафиқаси Дария ва Мали Девини алдов йўли билан машина ичига қамади ва устидан ёқиб юборди. Аёллар билан бирга машинада кичик ёшдаги бола ҳам бўлган, аммо у ўлим чангалидан қутулиб қолган. 

Хабарда айтилишича, эркак воқеа гувоҳларини ўзи ҳам машинадан зўрға тушиб олгани ва унинг қандай ёниб кетганини тушунмагани ҳақидаги ёлғонлари билан алдашга уринган.

Кейинчалик эса ушбу жиноятни рафиқалари онасини бахтли қила олмаганликлари учун содир этгани ҳақидаги сабаб билан тушунтирди.

Эркакнинг ёниб кетган аёлларидан 3 нафар ёш болалари қолган.

Жиноятчини қандай жазо кутаётгани ҳақида эса ҳали аниқ маълумот берилгани йўқ.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 07 01 2018 йил
0
257

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига