Жулиан Ассанж Эквадор фуқаролигини олди


WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж 2017 йил 12 декабрда Эквадор фуқаролигини олди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мария Фернанду Эспиноза маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Эспиноза Ассанжга фуқаролик берилиши Британия полицияси томонидан ҳибсга олинишига қандай тўсқинлик қилиши мумкинлигини изоҳламади.

Олдинроқ вазир Эквадор Буюк Британия билан Ассанжнинг мақоми хусусида келишиб олишга уринаётганини билдирганди. Ўз навбатида, Британия ТИВ Эквадордан олинган Ассанжга дипломатик дахлсизлик тақдим этиш ҳақидаги сўровга рад жавоби берилганини маълум қилди.

Маълумот учун, WikiLeaks асосчиси 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида истиқомат қилиб келмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12 01 2018 йил
0
157

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига