Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Ўрмонда рўй берган ёнғинда чет эллик сайёҳлар ҳалок бўлди

Ўрмонда рўй берган ёнғинда чет эллик сайёҳлар ҳалок бўлди

Cана : 12-03-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 195

Ҳиндистон жанубидаги Тамилнад штати Курангани тоғли ҳудудида юзага келган йирик ўрмон ёнғини оқибатида камида 9 сайёҳ халок бўлди, 18 нафари эса жароҳатланган. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар берди.

Агентликнинг Twitterдаги саҳифасида қайд этилишича, 27 киши қутқариб қолинди. Уларнинг 8 нафарининг аҳволи жиддий.

Ҳалок бўлганларнинг миллати ҳақида маълумотлар йўқ.

NDTV телеканалининг хабар беришича, сайёҳлар гуруҳи халқаро хотин қизлар кунига бағишланган треккинг-турдан қайтиб келишаётган эди

Ҳодисадан сўнг мамлакат мудофаа вазири Нирмала Ситхараман ҳарбий ҳаво кучларини қутқарув-қидирув амалиётларига жалб этган. Улар келгунча маҳаллий аҳоли вакиллари қидирув ишларини бошлаб юборишди. Полициянинг маълум қилишича, кейинги вақтларда бу ҳудудларда бир неча ёнғин ўчоқлари қайд этилгани сабабли сайёҳлар сафардан олдин тегишли органлардан рухсат олишлари керак эди.
 
 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!