Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. ОАВ: Непалда самолёт қулаши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

ОАВ: Непалда самолёт қулаши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

Cана : 12-03-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 272

 

Самолёт бортида 67 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган.


Аввалроқ Непал халқаро аэропорти яқинида Бангладешнинг US-Bangla Airlines авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Reuters ахборот агентлиги Непалдаги ҳарбийларга таянган ҳолда фалокат оқибатида камида 50 киши қурбон бўлганини айтмоқда.

Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, фалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган, 23 йўловчи яраланган.

1516164674.jpg

Дастлабки маълумотларга кўра, Дакка – Катманду рейсини амалга ошираётган Bombardier Q400 самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагига туша олмаган ва аэропорт ёнидаги футбол майдонига қулаб ёниб кетган.

"The Kathmandu Post" газетасининг ёзишича, самолётда 67 йўловчи ва 4 экипаж аъзоси бўлган. 25 йўловчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Аэропорт маъмурияти самолёт ҳалокатига техник нуқсон сабаб бўлганини айтмоқда.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!