Япониялик руҳий носоғлом ўғлини 20 йил қафасда ушлаб турган

Япониянинг Хиого префектураси полициячилари руҳий носоғлом ўғлини қафасда ушлаган эркакни ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Japan Times нашрига таяниб Kun.uz сайти хабар бермоқда. 

Полиция бу ҳақда Ямасаки оиласига келиб турган ишчидан хабар топишган. Нашр маълумотларига кўра, 73 ёшли оила бошлиғи ўғлини 16 ёшга тўлганда қафасда ушлай бошлаган. Ҳозирда у 42 ёшда. Отанинг айтишича, касаллик туфайли ўғли жуда тажовузкор бўла бошлаган ва шу сабабли уни уйда шундай қолдириш мумкин бўлмаган.

Эркак ўз фарзандини баландлиги 1 метр, эни 90 см ва узунлиги 1,8 метр келадиган ёғоч қафасда сақлаган. Қафас уй ёнидаги кичик омборхонада ўрнатилган бўлган. Қафас ичидаги ерга пластик лист ётқазилиб, қафас кондиционер билан жиҳозланган бўлган.

Эркак ўғлини икки кунда бир марта душга ювинтиргани олиб чиқиб турган. Нашр маълумотларига кўра, 42 ёшли эркак аниқланганда унинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги қайд қилинмаган.  

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10-04-2018, 11:16
0
32

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига