Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Энди навбат Францияга: Муҳожирлар келиши кўпаймоқда

Энди навбат Францияга: Муҳожирлар келиши кўпаймоқда

Cана : 10-04-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 183

 

2017 йилда Франциядан бошпана сўраб мурожаат этувчилар сони биринчи маротаба 100 мингдан ошди. Франция қочоқлар ва фуқаролиги йўқ шахсларни ҳимоя қилиш идорасининг (ОФПРА) душанба куни чоп этилган йиллик ҳисоботида ана шундай маълумотлар келтирилган.


"2017 йилда аризалар сони 100 755 та бўлиб, бу кўрсаткич 2016 йилга қараганда 17,5% ортган”, - дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатда келтирилган статистик маълумотларга кўра, ҳали ҳеч қачон ОФПРА бир йилда қочқинлик мақомини олиш учун 100 мингта аризани рўйхатга олмаган. Ушбу статистика 1981 йилдан бери олиб борилади.

Аризалар кўриб чиқилгандан сўнг 23958 киши, яъни талабгорларнинг 27,2 фоизи қочоқ мақоми остида идоранинг муҳофазасига олинган. 2016 йилда, ОФПРА муҳожирлар аризаларининг 28,8% га ижобий жавоб берганди. Маъмурият бу ҳолатни изоҳлар экан, Франциядан бошпана сўраётган кишилар кўпроқ иқтисодий муҳожирлар тоифасига кириши ва бошқа ҳудудга кўчиб ўтишдан бўлак чораси қолмаганларга қочқинлик мақоми берилишини маълум қилган.

Энг кўп ариза топширганлар Албания фуқаролари бўлди - жами 12.131 сўровлар юборилган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 60% га кўп. Кейинги ўринларда Афғонистон (6671), Сурия (5824), Гаити (5744) ва Судан (4823) кабилар кўрсатилган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!