Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Forbes энг қиммат брендларни санаб ўтди

Forbes энг қиммат брендларни санаб ўтди

сана : 25-05-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 104

Американинг Apple компанияси Forbes журнали версиясига кўра 2018 йилнинг энг қимматбаҳо брендлари рўйхатини бошқармоқда, унинг тархи 182,8 миллиард долларга баҳоланган, деб ёзмоқда журнал.

Apple’дан ташқари етакчилар бешлигига технологик сектор компаниялари Google, Microsoft, Facebook ва Amazon киритилган.

Forbes ўз ҳисоб-китобларини компанияларнинг сўнгги уч йилдаги тушумларига қараб амалга оширган. Шундан сўнг ушбу тушумдан «ҳар бир бренд ўз саноатида қандай роль ўйнаши» (масалан, ҳашамат моллари ва ичимликлар секторида фаолият кўрсатувчи компания маҳсулотларига юқори нархлар, авиаташувлар ва нефть секторидагиларга паст нархлар) га асосланиб фоиз чиқарган. Тушумдан нарх коэффициенти бренднинг қимматлилига якуний индексини ҳосил қилиш учун тушум ҳажмига бўлинган.

Шундай қилиб, Apple брендининг нархи ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ўсган. Google бренди 132,1 миллиард долларга баҳоланган йил ифодасида 30 фоизга ошган. Microsoft брендининг қиймати — 104,8 миллиард долларо, Facebook’ники — 94,8 миллиард доллар этиб белгиланган.

70,9 миллиард долларга баҳоланган Amazon бренди илк марта бу рейтингда Coca-Cola’дан (57,3 миллиард доллар) ўзган. Бу ҳолатда Netflix ва PayPal рейтингда сакрашга эришган бўлса, уларнинг бренд қиймати мос равишда 35 ва 33 фоизга ошган (55- ва 98-ўринлар).

Рейтингнинг топ-100лигидан фақат АҚШда фаолият олиб борувчи брендлар ўрин олган. Forbes хитойликларнинг Alibaba ва Tencent каби брендларини ҳисобга олмаган. Натижада рейтингдан АҚШнинг 54 компанияси, Германиянинг — 12, Франция ва Япониянинг 7 тадан компанияси ўрин олган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!