Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Европа Иттифоқи ягона армияга эга бўладими?

Европа Иттифоқи ягона армияга эга бўладими?

Cана : 05-06-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 125

Европа парламенти раҳбари Антонио Таяни Европа Иттифоқининг ягона армияси бўлишига ишончи комил.

Сиёсатчининг фикрича, бу ЕИга иқтисодий тежамкорлик ва халқаро аренада янада фаол бўлиш имконини беради. Бу ҳақида у "Spiegel Online” манбасига интервью берди.

"Европа учун узоқ истиқболда ўз армияси керак.

... Ягона ташқи сиёсат ягона мудофаа стратегиясисиз бўлиши мумкин эмас”,деди у.

Европарламент раҳбарининг таъкидлашича, айни пайтда ЕИда бир ишни у ёки бу даражада қилаётган 28 та армия бор.

Депутат мазкур соҳадаги кучайтирилган ҳамкорлик эса сезиларли даражада тежамкорликка эришиш ва халқаро аренада фаолроқ ҳамда кучлироқ бўлишга хизмат қилишига урғу берган.

Нашр Еврокомиссияга май ойида Европа Иттифоқининг 2021-2027 йилга мўлжалланган бюджет лойиҳаси тақдим этилганига ҳам тўхталиб ўтган. Мазкур ҳужжатга кўра, унинг ҳажми 1279 миллиард еврогача оширилади.

Жорий етти йиллик учун ушбу кўрсаткич 1087 миллиард еврони ташкил этади.

ЕИнинг ташқи чегараларини ҳимоя қилиш, миграция, мудофаа ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги вазифалар келгусида харажатларнинг оширилишига асосий сабаб қилиб кўрсатилган.

Маълумот учун, Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер яқинда Россиядан узоқлашиш эмас, балки ҳамкорлик миқёси ва муҳимлигини инобатга олиб у билан алоқаларни янгилаш вақти келганини таъкидлаган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!