ЖАРда шерлар каркидон шохини кесиб олмоқчи бўлган браконьерларни ғажиб ташлади

Жанубий Африка Республикаси жанубидаги Кентон-он-Си шаҳри яқинида жойлашган Sibuya қўриқхонасида шерлар каркидонни шохлари учун овламоқчи бўлган браконьерларни ғажиб ташлади, деб ёзади «РИА Новости».

Қўриқхона хўжайини ўз Facebook’ида маълум қилишича, камида уч кишидан иборат браконьерлар гуруҳи қўриқланувчи табиий ҳудудга кечаси кириб олган. Эртаси куни сайёҳларга сафарида ҳамроҳлик қилаётган гид шерлар гуруҳи ёнида одам қолдиқларини ва тилка-пора қилинган рюкзакни кўрган, бу ҳақда зудлик билан маъмуриятга хабар берган. Воқеа жойига полициячилар ва браконьерликка қарши кураш бўлинмаси ходимлари етиб келган. У ердан топилган ускуналар марҳумларнинг каркидон шохлари овчилари бўлганига ишора қилган.

Ҳозирча нечта браконьер ўлдирилгани аниқ эмас. Суд-тиббий экспертиза давом этмоқда.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 06 07 2018 йил
0
88

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига