ТЕХАСЛИК БОЛАФУРУШ… (ёхуд туғилибоқ «ўлик мол»га айланган гўдаклар)

Американинг Техас штатига қарашли Корпус-Кристи шаҳрида яшовчи 29 ёшли Эсмеральда Гарза исмли аёл ўзи аччиқ тўлғоқ еб туққан болаларини сотиш билан шуғулланаётган экан.

Дастлаб икки бегона эркакка ўзининг 7 яшар ўғлини сотди. Кетидан 2-3 ёш оралиғидаги икки қизалоғини сотишга тайёрлаётганди. Куни кеча Техас жамоатчилик хавфсизлиги департаменти вакиллари наркотик савдосига қарши махсус рейд ташкил этишганди. Шу аснода Эсмеральда 7 ёшли ўғлини сотиб юборганидан хабар топишди. Шу заҳоти аёл қўлга олинди. У айбини, болафурушлигини, бу ишларни фақат ўзи учун наркотик сотиб олиш ниятида амалга оширганини тан олди.

Ҳозир болафуруш Нуэсес округ турмасида сақланмоқда. Башарти кимдир Эсмеральда учун 100 минг доллар миқдорида гаров пули тўласа, штат қонунига кўра айбдор қўйиб юборилиши мумкин. Аммо… Ким ҳам шундай шармандаликларга қўл урган, наркоман, бемеҳр ва жоҳил аёлни деб 100 минг доллар берарди дейсиз. Демак, у қилмишига яраша жазосини албатта тортади.

манба: Hordiq.uz 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 09 07 2018 йил
0
91

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига