САМАРАЛИК ТАЙСОН…

Ҳаммасига одатдагидек ичкилик сабабчи бўлса керак албатта. Нима бўлганда ҳам, 47 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаётган эркак 56 яшар жазмани билан бирга улфатчилик қилаётганди.

Ичкилик керагидан ортиқ ичилиши боис кайфи ошиб қолди. Ораларида бўлар-бўлмас гап айланиб, охири жанжаллашиб қолишди. Шунда эркак ҳойнаҳой америкалик боксчи Тайсоннинг тарихини эслаб қолди шекилли. Сира ўйлаб ўтирмай, севгилисининг бир қулоғини тишлаб узиб олди. Ана шундай қилиб идиш ичидаги иблис етагига кирди ва жиноят содир этиб қўйди.

 

Ҳозирги вақтда эркак қамоққа олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Айтишларича, у илгари ҳам наркотик туфайли жазо муддатини ўтаган экан. Ҳозирданоқ «Самаралик Тайсон» лақабини орттиришга улгурган зўравон пиёниста ва рецидевист камида 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12 07 2018 йил
0
66

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига