Жиззахда 9 ой мобайнида неча млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилди

Жиззахда 9 ой мобайнида неча млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилди

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра 2020 йилнинг 9 ойида вилоятда асосий капиталга 6836,2 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,2 % ни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг асосий қисми қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида
868,2 млрд. сўм ёки жами инвестициялар улушининг 12,7 % ни, ишлаб чиқариш саноатида  3393,8 млрд. сўм (49,6 %), қурилишда  221,4 млрд.  сўм   (3,2 %), улгуржи ва чакана  савдода  431,4  млрд.  сўм (6,3 %), турар жой бинолари қурилишида  435,1 млрд. сўм (6,4 %) ва бошқа фаолият турларида 1486,3 млрд. сўм (21,8 % ) ни ташкил этди.

Вилоят статистика бошқармаси Ахборот хизмати