Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Шаҳар сотувга қўйилди: бунақаси фақат Америкада бўлади

Шаҳар сотувга қўйилди: бунақаси фақат Америкада бўлади

Cана : 17-09-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 86

Фото: «Behance.net»

«Regnum» ахборот агентлиги ёзишича, Жоржия штати (АҚШ)нинг Тумсборо шаҳри таг-туги билан сотувга қўйилди. Қизиқувчилар «Craigslist» сайтига кириб эълон билан яхшилаб таниш олишлари мумкин.

1,7 миллион доллар. Шунча пул тиккан харидор 5 квадрат километр майдонга эга шаҳарга эга бўлади. Нафақат тураржой уйлари, балки меҳмонхоналар, ресторан, тегирмон, сартарошхона, ҳатто опера театригача унинг мулкига айланади.

Бу ҳаммаси эмас. Айтишларича, шаҳарда темирйўл депоси, пахта сақланадиган омбор, артезиан суви манбаи, сунъий кўл ва боксит кони ҳам бор. Булар ҳам янги харидор ихтиёрига ўтади.

Шаҳарнинг ҳозирги эгалари унинг яхши қўлларга ўтишига умид боғлашяпти, шаҳарча келгусида очиқ осмон остидаги музейга айланишига ёки мусиқа фестивалларига мезбонлик қилишини чин дилдан исташяпти.

Эслатиб ўтамиз, Тумсборо шаҳрига XIX асрнинг иккинчи ярмида асос солинган бўлиб, сиёсатчи Роберт Тумбс шарафига номланган. 2000 йилги маълумотларга қараганда, шаҳарда 472 киши яшаган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!