Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. Вьетнам президентининг ўлими сабаби аниқланди

Вьетнам президентининг ўлими сабаби аниқланди

Cана : 23-09-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 71

 

Фото: «РИА Новости»

21 сентябрь куни вафот этган Вьетнам президенти Чан Дай Куанг кам учрайдиган, аммо тўлиқ даволашнинг имкони бўлмаган вирус туфайли вафот этган, деб ёзган маҳаллий газета «VnExpress» Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига таяниб.

Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий бошқармаси бошлиғи Нгуен Квок Чиеунинг айтишича, президент кам учрайдиган вирус билан касалланган.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари 2017 йил июль ойида касалланган. Шундан бери олти марта Японияга бориб даволаниб келган.

«Япониялик мутахассислар ва шифокорлар бир йил давомида президентни даволашди. Лекин уни тўлиқ тузатадиган дори йўқ. Борлари билан ҳам фақат бу касаллик кучайишининг олдини олиш мумкин», – деган Нгуен Квок Чиеу.

Шу кунларда унинг соғлиғи ёмонлашган ва шифохонага тушиб қолган. Президент 17 соат мобайнида кома ҳолатида ётган ва ўзига келмаган.

Чан Дай Куанг 62 ёшида Ханоя марказий шифохонасида оламдан ўтган.

Манба: Xabar.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!