ДХА Жиззах вилоят бошқармаси: хизматлар, мурожаатлар ва қонунбузилишлар таҳлили

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси: хизматлар, мурожаатлар ва қонунбузилишлар таҳлили

Жиззах вилоятида давлат хизматлари марказлари томонидан ўтган 9 ой давомида 264 минг 752 та хизмат кўрсатилди. Шундан ДХМ орқали 216 596 та, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 25 408 та, филиаллар орқали 10 165 та, сайёр тартибда 12 583 та хизматдан фойдаланилган. Энг кўп давлат хизмати Жиззах шаҳрида (53 445 та), энг кам Янгиобод туманида (4 249 та) кўрсатилган.   

Давлат хизматлари кўрсатишда яратилган қулайликлардан яна бири, марказ ходимлари олис ва чекка ҳудудларда бўлиб, мунтазам равишда фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар.  Ўтган тўққиз ой давомида вилоятимизнинг энг чекка ва олис ҳудудлари, аҳоли гавжум бўлган жойларда 12 минг 583 та сайёр хизмат кўрсатилди. 

Жорий йилдаги энг оммабоп ва “ТОП 10” таликдаги давлат хизматлари қуйидагилардан иборат.

  1. Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш – 48 926 та;
  2. Электрон рақамли имзо бериш— 34 607 та;
  3. 3. Кадастр паспортини шакллантириш – 19 484 та;
  4. СТИРни аниқлаш — 13 764 та;
  5. Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш — 12 643 та;
  6. Кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш – 11 722 та;
  7. 7. Жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш – 11 315 та;
  8. 8. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш — 10 665 та;
  9. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш – 10 262 та.
  10. Судланганлик (судланмаганлик) ҳақида маълумотнома бериш — 10 113 та;

2021 йилнинг 9 ойида бошқармага жами 459 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 194 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 10 таси Бош вазир қабулхонаси орқали, 32 таси Адлия вазирлигининг (1008)
ва Давлат хизматлари агентлигининг (1148) “Ишонч телефони” орқали, 223 таси бевосита бошқармага келиб тушган мурожаатлардан иборат.

Мурожаатларнинг 190 таси (41,4 %) қаноатлантирилган, 181 таси (39,4 %) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 25 таси (5,4 %) кўрмасдан қолдирилган, 29 таси (6,3 %) тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилган бўлса, 34 таси (7,4 %) мурожаатлар ўрганилаётганлиги сабабли қолдиқда қолган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ОАВда 18 маротаба чиқишлар қилинган бўлиб, шундан, 3 таси телевидения ва радиода ҳамда 15 таси веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида ёритилган.

Бошқарма томонидан давлат органлари фаолияти устидан назорат бўлими томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида 1 та ўрганиш, 2 та мониторинг ўтказилиб, 1 526 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу қонунбузилишларни идоралар кесимида таҳлил қилинганда:

Ички ишлар органларида 395 та, Ер ресурслари ва давлат кадастр идораларида 118 та, “Ўзтрансгаз” ҳудудий Жиззах вилоят филиалида 116 та, Қурилиш ва архитектура идораларида 104 та, “Ўзбекэнерго” АЖда 48 та, ҳокимликларда 29 та, Солиқ органларида 24 та, Таълим муассасаларида 23 та, Соғлиқни сақлаш муассасаларида 22 та, ДСНЭМда 15 та, Тижорат банкларида 2 та, бошқа назорат қилувчи  идораларда 81 та, бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идораларда 549 тадан тўғри келмоқда.

         ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати