Тошкентда сайловдан бир кун олдин “Кальмар ўйини" бўлиб ўтади. Балки кейинги сафар теледебатлар ўрнига уни ташкиллаштирармиз?

Тошкентда сайловдан бир кун олдин “Кальмар ўйини" бўлиб ўтади. Балки кейинги сафар теледебатлар ўрнига уни ташкиллаштирармиз?

Тошкентда сайловдан бир кун олдин-23 октябрь куни Жанубий Кореянинг машҳур "Кальмар ўйини" телесериалига асосланган мусобақалар ўтказилади. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари кейинги сафар парламент сайловлари арафасида икки кун олдин тақдим этилган зерикарли теледебатлар ўрнига шу ўйинни ташкил этиш керак, дея ҳазиллашмоқда.  

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги "Кальмар ўйини" да 500 нафардан зиёд киши иштирок этади ва тўртта тур режалаштирилган. Асосий соврин - iPhone 13 PRO телефони.

Иштирок этиш учун Magic Park чипта офисларида махсус билагузук сотиб олиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамизки, сериалнинг асосий воқеалари номаълум оролда жойлашган улкан махфий мажмуада бўлиб ўтади ва унга Жанубий Кореянинг барча ҳудудларидан юзлаб маргиналлар келтирилади. Бу ерда улар бир нечта болалар ўйинларини ўйнашлари керак бўлади, мағлублар эса шафқатсизларча ўлдирилади.