Бош саҳифа > Дунё > Қодиров уни «шарманда қилган» чеченистонликка дарҳол Грознийга келишни буюрди

Қодиров уни «шарманда қилган» чеченистонликка дарҳол Грознийга келишни буюрди


11-10-2018, 16:23. Муаллиф: Akmal Binokulov
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров метрода ёнида ўтирган йўловчига банка отган номаълум йигитнинг хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.

Интернетда пайдо бўлган видеодан кўриш мумкинки, шахси аниқланмаган ёш йигит энергетик ичимлик банкасини ёнида ўтирган одамга қарата отиши тасвирланган. Шу билан бирга, ушбу шахс шундай деган: «Ахмат - куч». Билдирилишича, йигит Чеченистон раҳбарига алоқадор бўлган спорт клубини назарда тутган.
Қодиров ўзининг телеграм-каналида бу йигитга ультиматум қўйди: ўз яқинлари билан дарҳол Грознийга етиб келиш. Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, бу ҳаракат ўзига жуда ёмон таъсир қилган.
«Бугун мен жуда ҳам ғазабдаман», - деб ёзади сиёсатчи. Унинг қўшимча қилишича, видеонинг муаллифида бу талабни бажариш учун бир неча соат вақти бор, акс ҳолда у жуда афсусланади. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиққанди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
ортга қайтиш