Ухлаётган одам «AirPods»ни ютиб юборди — наушник бутун...

Ухлаётган одам «AirPods»ни ютиб юборди — наушник бутун...

АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Брэдфорд Готье ухлаётган чоғи «AirPods» симсиз наушникларидан бирини ютиб юборди, ёзмоқда «Daily Mail».

38 ёшли бу эркак сув ичаётганида кўнгли айниган, нафаси ҳам сиқишни бошлаган — у аввалига буни қор кураганидан кейинги чарчоққа йўйганди.

Готье кейинроқ симсиз наушникларидан бирини қидириб тополмади. Нафас олиши оғирлашавергач, шифокор ҳузурига борган.

Шифокорлар даставвал уни заҳарланган деб ўйлашди, рентген эса наушникни топди — ошқозонда.

Қурилмани беморга безиён чиқариб олишди. Наушник ҳам бутун, микрофонини ҳисобга олмаганда.