» » McLaren F1 спорткари 20 млн долларга сотилди (фото)

McLaren F1 спорткари 20 млн долларга сотилди (фото)

Sotheby's аукцион уйидаги савдолар вақтида McLaren F1 спорткарининг ноёб нусхаси 19,8 млн долларга сотилди.

Фото: McLaren 

McLaren F1 модели серияли тарзда 1992 йилдан ишлаб чиқарила бошланган, илк тайёр машина эса Монакода тақдим қилинган. Бундай машинадан ҳаммаси бўлиб 106 дона ишлаб чиқарилган, ундан 64 таси умумий йўлларда фойдаланишга мўлжалланган бўлган. 

Машина 1993 йилдан 2005 йилгача дунёдаги энг тезюрар серияли спорткар номини ўзида сақлаб келган. У 386 км/соатгача тезликка эриша олган.  

Фото: McLaren 

1994 йилда McLaren F1’нинг махсус версияси йиғилиб, у LM-Specification деб номланган. Бундай машинадан бор-йўғи иккита ишлаб чиқарилган ва айнан шу машиналардан биттаси сотувга қўйилган.

Ушбу автомобил капоти остида 680 от кучига эга 6,1 литрли V12 мотори ўрнатилган бўлиб, спорткар 100 км/соат тезликкача тезлашиши учун 4 сония талаб этилади. 

Фото: McLaren 

Сотувга қўйилган McLaren F1 “LM-Specification”’да умумий ҳисобда 21500 км йўл босиб ўтилган.

Ноёб автомобил учун 4 нафар харидор кураш олиб борган. Натижада у америкалик коллекционерга насиб қилган.

Фото: McLaren 

Аукцион уйида таъкидланишича, ушбу машина McLaren маркасининг энг қиммат сотилган машинаси бўлди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив