» » Қозоғистонлик қизга Ҳиндистонда ЙТҲга учраган болакайнинг юраги кўчириб ўтказилди (видео)

Қозоғистонлик қизга Ҳиндистонда ЙТҲга учраган болакайнинг юраги кўчириб ўтказилди (видео)

Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида истиқомат қилувчи 14 ёшли Дилноз исмли қизга автофалокат оқибатида ҳалок бўлган ҳиндистонлик болакайнинг юраги кўчириб ўтказилган, деб хабар беради Дарё нашри.

Дилноз Исанова уч ёшга тўлганида шифокорлар унга «дислатацион кардиомиопатия» ташхисини қўйган. Ушбу касаллик миокард ишини бузиб, инсонда юрак етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Қизнинг ота-онаси фарзандини операция қилдириш учун Москвага учган ва 2008 йилда операция ўтказиш бўйича рўйхатга турга.
2015 йилда Дилноз узоқ кутилган квотани қўлга киритган ва янги юрак учун Ҳиндистонга йўлга олган.
Қизга Керала штатидан бўлган 12 ёшли Адит Полсон исмли болакай донор бўлган. У отаси Полсон билан мудҳиш ЙТҲга учраган: уларнинг машинаси мактаб автобуси билан тўқнашиб кетган. Авария оқибатида болакайнинг мияси ўлгани маълум бўлган. Унинг барча органлари трансплантацияси бўйича қарорни онаси Шинси қабул қилган. 2015 йилнинг 18 августида трансплантолог Комаракши Балакришнана бошчилигида операция ўтказилган.
Операциядан бир ой ўтиб, Дилноз бемалол мустақил юра бошлаган, ҳозирда эса мактабда ўқийди ва тенгқурлари билан бемалол ўйнайди.

Жорий йилда донорнинг оиласи Дилноз билан танишиш истагида эканликларини билдирган ва уни ўз уйига таклиф этган. Қозоғистонлик қиз ўз оиласи билан Адитнинг уйига ташриф буюрган.

                             

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив