» » Қозоғистондаги сайловларга қарши намойишларда 500га яқин киши қўлга олинди

Қозоғистондаги сайловларга қарши намойишларда 500га яқин киши қўлга олинди

 Қозоғистонда якшанба куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев экзитпол натижаларига кўра 70 фоиз атрофида овоз тўплаган. Намойишчиларнинг эътирозларига кўра, муддатидан аввалги президентлик сайловлари адолатсиз, унинг натижалари эса олдиндан маълум бўлган.

«Би-би-си» мухбири ушбу сайловда биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг одами бўлган Тўқаев ғалаба қозонишига ҳеч кимда шубҳа бўлмагани ҳақида айтиб ўтган.

Қозоғистон ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Марат Кожаев томонидан маълумот берилишича, сайлов куни Нур-Султон ва Олма Отада бўлиб ўтган рухсатсиз намойишларда қарийб 500 киши қўлга олинди.

«Кўчаларда рухсатсиз намойишлар ўтказиш йўли билан вазиятни беқарорлаштиришга уринишлар бўлиб ўтди. Полицияга 500 нафарга яқин киши олиб келинди», — деган у.

Вазир ўринбосари қўлга олинганлар орасида «фаол иштирокчилар, ташвиқотчилар ва ушбу ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни ўтказишда фаол қатнашганлар» борлигини қайд этиб ўтган.

У Нур-Султон ва Олмаотадаги митинглар «сайлов арафасида мамлакатда ҳокимиятни обрўсизлантириш бўйича оммавий ташвиқот олиб борган Қозоғистонда рўйхатга олинмаган ва тақиқланган экстремистик ташкилотлар» даъвати билан бўлиб ўтганини ҳам таъкидлаган.

Намойишчилар сайловлар адолатсиз ва демократияга зид ўтгани, унинг натижалари олдиндан маълум бўлганини иддао этишмоқда.

9 июнь куни Қозоғистонда ҳисоб бўйича олтинчи президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайловда давомат 77,4 фоизни ташкил этди.

Таққослаш учун, 2015 йилдаги муддатдан аввалги Қозоғистон президентлига сайловда давомат 95,22 фоизга тенг бўлганди.

Ҳукуматдаги «Нур Отан» партиясидан номзоди илгари сурилган Қосим-Жўмарт Тўқаевдан ташқари, яна 6 киши - Жамбил Ахметбеков (3,86 фоиз), Дания Еспаева (5,32 фоиз), Амиржан Косанов (15,39 фоиз), Толеутай Рахимбеков (3,03 фоиз), (Амангелди Таспихов - 1,41 фоиз) ва Садибек Тугел (0,86 фоиз) президентликка номзодини илгари сурганди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив