» » Гренландиянинг нархи қанча?

Гренландиянинг нархи қанча?

АҚШ президенти Дональд Трамп, Гренландия чиндан ҳам сотилгудек бўлса, нақ 10 триллион доллар тўлашига тўғри келарди.

«KP.ru» хабарига кўра, буни Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети молиявий менежмент кафедраси профессори Константин Ордов ҳисоблаб берди.

Ҳисоб-китоб турдош оролларнинг бир квадрат километри 5 миллион доллар туришидан келиб чиқиб амалга оширилди.
Гренландия майдони 2 130 800 квадрат километрлиги ва инфляция даражаси назарда тутилса, россиялик профессорнинг хомчўтларига кўра, оролнинг нархи — тахминан 10 трлн. доллар.

«Бу эса АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ярмидан каттароқ ва иқтисодий самараси жуда шубҳали», — деди Ордов.
Унинг ҳамкасби, шу университет доценти Александр Тимофеевнинг фикрича, Трамп бекорга Гренландияга кўз тикаётгани йўқ. Бу музликлар остида олтин, платина, нодир металлар ва нефть захиралари бор.

АҚШ президентининг Гренландияни сотиб олиш режаси ҳақида хабар бергандик.
Гренландияликларнинг ўзи эса АҚШнинг режаларини эшитиб ҳайрон қолишган ва сотилмаликларини расман маълум қилишган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив