» » Янги Зеландияда парламент раиси чақалоқ билан йиғилишни ўтказди (видео)

Янги Зеландияда парламент раиси чақалоқ билан йиғилишни ўтказди (видео)

Янги Зеландия парламент раиси Тревор Маллард қўлида чақалоқ билан йиғилишни ўтказди.

The Guardian’нинг ёзишича, парламент йиғилиши 21 августда ўтказилган. Унда 65 ёшли спикер Маллард йиғилишда олти ҳафталик болага қараган.

Малларднинг сўзларига кўра, чақалоқнинг отаси — депутат хотиржам равишда ўз вазифасини бажариши учун буни амалга оширди. Мажлислар залида турли қонунчилик ташаббуслари муҳокама қилинган вақтда парламент раиси болани сутли аралашма билан овқатлантирган ва у билан ўйнаган.

«Одатда, спикер курсида фақат парламент раиси ўтиради, лекин бугун мен билан VIP-меҳмон ўтирди. Оилани янги аъзоси билан табриклайман», — деб ёзди Маллард Twitter’даги саҳифасида.

                           
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив