» » Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди (фото)

Қозоғистонда қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди (фото)

Қозоғистонда илк марта қимиз тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Zakon.kz»га таяниб "Хабар" нашри.

Ташаббус Қарағанда вилояти Жанаариқ туманининг 90 йиллиги ҳамда ёзувчи ва шоир Сакен Сейфуллиннинг 125 йиллик юбилейи тантаналари доирасида амалга оширилди.

Фото: «Zakon.kz»


Маҳаллий фермерлар ўлканинг донғини дунёга тарaтишга бел боғлашди. Ўзига хос акцияда қатнашиш учун туманнинг 12 қишлоғи ва иккита посёлкасидан 1000 нафар киши келди. Улар бир пайтнинг ўзида махсус идиш — кувида 10 минг литр қимиз пишишди.
Фото: «Zakon.kz»

Рекордни қайд этиш учун халқаро экспертлар етиб келишди.
Фото: «Zakon.kz»


«Рекордни қайд этиш учун атайин Кубадан келдим. Тайёрланадиган ичимликнинг миқдори, қатнашчилар ва улар ишлатган идишларнинг сонини ҳисобга олдик. Жуда кўп рекордларни кўрганмиз, аммо бу — биринчиси. Якуний натижани бир ойдан сўнг ўз сайтимизда маълум қиламиз», — деди Гиннесснинг рекордлар китоби вакили Юделькис Диас.
Фото: «Zakon.kz»


Жанаариқ тумани раҳбариятига рекорд ўрнатилгани ҳақида сертификат топширилди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив