» » Эр сайр вақтида хотинини 11 марта пичоқлади

Эр сайр вақтида хотинини 11 марта пичоқлади

Кўлобда бир киши боғда сайр қилаётганда хотинини 11 марта пичоқлади. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳодиса кеча, 30 сентябрь куни тушда, яқинда очилган Сайдали Валисод боғида юз берган. Жиноятчи хотинини рашк туфайли яралаган, дейди "qalampir.uz".

Эркак воқеа жойидан қочиб кетган, аммо бир мунча вақт ўтгач, уни милиция ходимлари қўлга туширган.

Ҳужум натижасида аёл оғир тан жароҳатлари олди, касалхонага ётқизилди, аммо кейинроқ вафот этган. Қўлга олинган шахсга нисбатан Республика Жиноят кодексининг 32-моддаси ("Жиноятга уриниш") ва 104-моддалари ("Қотиллик") бўйича жиноий иш қўзғатилган. Aгар эркак айбдор деб топилса, 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси кутилмоқда.

Худди шундай ҳодиса август ойида Истаравшан шаҳрида ҳам бўлган. Ўшанда эркак рашкдан келиб чиққан ҳолда таксида хотинига 10 пичоқ билан жароҳат етказган ва аёлнинг ўлимига сабаб бўлган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг 2017 йилда эълон қилган ҳисоботига кўра, Тожикистонда ҳар иккинчи аёл оилавий зўравонликка дучор бўлади.

Бироқ, бу жисмоний, психологик ёки иқтисодий зўравонлик шаклида бўлиши мумкин. 2018 йилда Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказилган сўровномада тожикистонлик аёлларнинг 90 фоизи ўз эрларидан қўрқишини айтди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда: қор ёғиш куни маълум қилинди
08:50
Сохта “Карантин Соvid-19” рухсатномаси тайёрлаган шахсга жиноят иши очилди
08:49
Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинди
08:48
Коронавирусга чалиинган Буюк Британия бош вазирининг ўпкасини сунъий равишда вентиляция қилиш амалга оширилади
15:42
4 апрель ҳолатига кўра Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади
15:41
Жиззах вилоятида "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” фаолияти қандай бўлмоқда?
11:55
Карантинга қарамай Жиззахда ота армиядан қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошига зиёфат қилиб бергани аниқланди
09:42
Болгарияда 20 та юк машинаси тўқнашиб кетди
09:41
АМЕРИКА ОСМОНИДА ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ФАЗО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗ ҚИЛМОҚДА…
09:40
ЙИГИТ СЕВГАН ҚИЗИНИ ЎЗИГА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИКДА АЙБЛАБ ЎЛДИРДИ…
09:37
Навоийлик ватандошимиз Ўзбекистон элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди – Президент
09:03
Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин
17:19
Коронавирус - уни қаерда юқтириш ўлим ё тузалишни белгилайдими?
16:38
Марказий банкнинг веб-сайти янгиланди
15:26
COVID-19 вируси кенг тарқалишининг Хитой табиий газ импортига таъсири. Марказий Осиё форс-мажорни ўз фойдасига ишлата оладими?
15:18
Хайрия қилиш мажбурийми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР