» » Экофаоллардан бири сайёрани қутқариш учун гўдак ва мурдаларни ейишни таклиф қилди

Экофаоллардан бири сайёрани қутқариш учун гўдак ва мурдаларни ейишни таклиф қилди

АҚШда демократ Александрия Окасио-Кортез билан бўлиб ўтган учрашувда «экофаоллар»дан бири экология учун болаларни ейишга ва Россияни бомбардимон қилишга чақирди, деб хабар беради The Sun.

АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси билан бўлиб ўтган учрашувда номаълум аёл ўзига сўз беришларини илтимос қилиб, глобал фалокатга бир неча ойгина қолганини маълум қилди. У бунинг олдини олиш учун кескин чораларни қўллаш таклифини билдирди. «Биз Россияни бомбардимон қилсак ҳам одамлар жуда кўп қолади… Бу жуда катта муаммо. Биз болаларни ейишимиз керак», — дейди аёл.

Ўз чиқиши давомида аёл устки кийимини ечиб юборган, у кийган футболкага эса «Болаларни е, сайёрани қутқар» дея ёзув битилган.

Шунингдек, у мурдаларни ейишни ҳам тавсия қилган, аёлнинг фикрича, бу билан барибир сайёрани тез қутқариб бўлмайди.

Кейинроқ, АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи LaRouchePAC ҳаракати бу аслида ҳазил эканлигини маълум қилган. Улар Twitter орқали экология борасидаги позицияси билан танилган Окасио-Коретез қачондир шу каби таклифни бериши мумкинлигини қайд этган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив