» » Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт

Океан фаунаси ҳақида сиз билмаган 10та факт

Денгиз тошбақалари океанни тарк этганда йиғлайдилар, деган афсона бор. Аслида, улар доимо йиғлайдилар чунки, улар ортиқча туздан қутилишлари керак. Аммо океанда кўз ёшлар сув билан қўшилиб кетади шунинг учун уларнинг кўз ёшларини фақат қуруқликда кўриш мумкин.

10-ўрин: Швеция биологлари томонидан олиб борилган изланишларга кўра, кит гиппопотамусдан келиб чиққан. Уларнинг ДНКларини таққослашганда иккисининг умумий аждоди тахминан 54 миллион йил олдин яшаганлиги маълум бўлди.
9-ўрин: Wедделл тюленни - чўмилиш бўйича мутлоқ чемпион. У 600 метр чуқурликка шўнғий олади ва бир соатдан кўпроқ вақт давомида сув остида қола оладилар.

8-ўрин: Моржлар мўйловлари ёрдамида қумдан қисқичбақаларни қидириб топадилар.

7-ўрин: Баъзи балиқ ва қисқичбақалар ярқирай олади. Улар танасининг пастки ярмида ёрқин нурли органларга эга, бу уларни сиртдан ёруғлик фонида кўринмас ҳолга келтиради.
6-ўрин: Денгизда анемонлар орасида нафақат машҳур масхарабоз балиқлар, балки ниҳоятда шаффоф қисқичбақалар(креветкалар) ҳам яшайди. Сиз уларни фақат думининг учидаги ва белидаги майда доғлар орқали аниқлашингиз мумкин

Музбалиқ

5-ўрин. Қутб денгизларида яшовчи музбалиқларнинг томирларида оқ қон оқади. Оқ қон таркибида табиий "антифриз" бор. Бу уларнинг музлаб қолишини олдини олади.

Йўлбарс акулалари

4-ўрин: Йўлбарс акулалари эмбрионлари онанинг қорнидалигида бир-бири билан курашадилар ва охирида энг кучли эмбрион қолганларини еб қўйгач туғилади.

3-ўрин: Акулалар аффект яъни эҳтирос ҳолатида танасининг ўз қисмларини ҳам еб қўйишлари мумкин.

Барракуду балиғи
2-ўрин: Барракуду балиқларини маккорлик чемпиони деб аташ мумкин. Агар у балиқ касал бўлса, у гўштини заҳарлайдиган баъзи ўсимликларни истеъмол қилишни бошлайди. Шунда у ўлган тақдирда, уни бирор йиртқич балиқ тишласа таб тортмай ўлади.

“Португал кемаси”
1-ўрин: Португал кема шаклидаги медузалар барракуду балиқларидан ҳам тажавузкордир. Уларни медуза заҳаридан қўрқмайдиган тошбақалар еганда, медузанинг организми акулаларни ўзига тортадиган махсус сирли модда ишлаб чиқаради. Тошбақа танаввул қилаётганда, атрофдаги барча акулалар унинг атрофида тўпланишади. Кейин нима бўлишини ўзингиз тасаввур қилиб кўргандирсиз...

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш