» » Боласини 2 йил машинанинг багажида сақлаган аёлга ҳукм ўқилди

Боласини 2 йил машинанинг багажида сақлаган аёлга ҳукм ўқилди

Франциялик Роза Мария де Круз икки яшар қизини икки йил давомида машинасининг багажида сақлаб келгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Крузнинг қизи ҳозир етти ёшда. Шифокорларнинг айтишича, унинг машина багажида қолгани ақлий ривожланишига салбий таъсир қилган. Қизнинг ақлий ривожланиши 2-3 яшар болаларники билан тенг. Устига-устак, у аутизмга чалинган.

Қизни машина таъмирловчи уста сезиб қолган. У багажни очганида қизалоқ ахлатига булғаниб ётган ва уни қурт босиб кетган эди.
Қизнинг отаси Домингос Сампаио Алвес эса унинг борлигини ҳатто билмаганини, Круз қолган уч фарзандига жуда яхши оналик қилганини айтди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Круз тўртинчи ҳомиладорлигини қабул қила олмаган ва қизининг туғилганини инкор этишга уриниб яшаган.
Прокурорлар унинг ўн йилга озодликдан маҳрум этилишини талаб қилди, бироқ бола билан боғлиқ барча ҳуқуқлардан воз кечгани ҳисобга олиниб, бу муддат беш йилга туширилди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив