» » Баланд пошнали оёқ кийимларни илк бора эркаклар кийганми?

Баланд пошнали оёқ кийимларни илк бора эркаклар кийганми?

Дастлаб пошнаси баланд оёқ кийимлар форс аскарлари отда ўтирганда қулай бўлиши учун, яъни эгарда ўтиришини қулайлаштириш учун ўйлаб топилган экан. Бундан ташқари отлар устида сакраб келаётган отлиқларни баланд пошналар хавфдан асраб турган экан. Баланд пошналарнинг ушбу хусусиятини эътиборга олган ҳолда, ХХI асрнинг энг машҳур этиклари бўлмиш кoвбой этиклар яратилди.

Маълумотларга қараганда, ўтмишда кимда ким баланд пошнали оёқ кийим кийган бўлса, бу нарса ўша одам бой-бадавлатлигидан нишона бўлган экан. Кейинчалик эркаклар пойабзалининг кўриниши бутунлай ўзгариб кетди. ХХII асрда Ҳиндистонда яна пошнали оёқ кийимлар урфга кирди. Лекин ҳиндларнинг баланд пошналари энди аёллар учун мўлжалланган эди. Бунга исбот тариқасида, Рамаппа ибодатхонасидаги аёл ҳайкалида баланд пошнали оёқ кийим тасвирланганлигини мисол қилиш мумкин.

Кейинчалик Ўрта асрларда эркак ва аёллар оёқлари ифлос бўлмаслиги учунгина баланд пошнали пойабзалларни кийишган. Борган сари ушбу оёқ кийимларнинг кўринишлари бежиримлаша бошлаган. ХVII асрларда Венеция черкови: агар бирор бир аёл эркакларни ўзининг баланд пошнасига жалб этиб, унга эрга тегиб олса, уни жазолашини айтган.
Бугунги кунда аёлларимизнинг гўзаллигига ҳисса қўшувчи баланд пошнали туфлилар мана шундай қизиқ тарихга эгадир.

скачать dle 12.0

Фикр қолдириш