» » Ёқутистонда самолётни бошқарган йўловчи қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди (видео)

Ёқутистонда самолётни бошқарган йўловчи қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди (видео)

Ёқутистонда 33 яшар йўловчи қиз «ИрАэро» авиакомпаниясининг самолётини бошқаргани юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

Россия Тергов қўмитасига кўра, ҳодиса жорий йил 31 август куни Якутск—Саккириир рейси давомида рўй берган. Самолёт бортида йўловчилар бўлган.

«Экипаж аъзоларидан бири кабинага парвозни амалга оширишга рухсати бўлмаган қизни олиб ўтган ва унга Ан-24 ҳаво кемаси бошқарувини топширган», — дейилади хабарда.
Жиноий иш «Хавфсизлик талабларига тўғри келмайдиган хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича қўзғатилган.

                       

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив