» » Энг узун ва даҳшатли илонлар...

Энг узун ва даҳшатли илонлар...

Кўпчилик илонлар ҳақида оғиз очганда қандайдир бир жирканч ҳисни туяди. Аслида, илонлар жуда ҳам таъсирчан жониворлардир.

Улар Антарктидадан ташқари дунёнинг ҳар бир минтақасида учраши мумкин. Уларнинг баъзилари шунчалик узун ва каттаки, эътибор қилмасликнинг сира ҳам иложи йўқ.
Оғирлиги 550 фунт(249кг)ни ташкил қиладиган, номи гигант анаконда (илмий номи: Эунеcтес муринус) узунлиги, вазн нисбати бўйича дунёдаги энг катта илондир. Яшил анаконда номи билан ҳам танилган бу турнинг ўртача узунлиги 17 фут(5 метр)ни ташкил қилади, аммо баъзилари 30 фут(9 метр)гача ўсадилар. Улар чақмайди, лекин ўз ўлжасини буғиб ўлдиради.
30 фут(9 метр)гача ўсадиган Жануби-шарқий Осиё ва Шарқий Ҳиндистоннинг ретикуляция қилинган питони (Питон ретикулатус) дунёдаги энг узун илондир. Ушбу гигантларнинг ўртача вазни 250 фунт(113 кг)ни ташкил этади, аммо ҳозирда мавжуд бўлган шу турдаги энг катта намунанинг вазни 350 фунт(158 кг)га тенг. Анакондалардан фарқли ўлароқ, бу илонлар ўлжасини чақадилар ва уни бутунлай ютиб юборадилар, кейин эса уни ҳазм қилишади. Шу қадар даҳшатли бўлган бу илонларни баъзи инсонлар ҳатто уйда боқишни маъқул кўришади.
Бироқ юқорида санаб ўтилган илонларнинг ҳеч бири ўзларининг олдинги аждоди бўлган Титанобоа кэррежоненсисга тенглаша олмайди. Ушбу 42 фут(қарийб 13 метр)ли 2500 фунт(1133 кг)га тенг йиртқич ҳайвонларнинг тошга айланган қолдиқлари 2009 йилда Колумбияда топилган. Бундай даҳшатли махлуқлар 58-60 миллион йил аввал Ер юзида яшагани аниқланган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш