» » Mашҳур актриса номаълум шахслар томонидан шафқатсизларча калтакланди

Mашҳур актриса номаълум шахслар томонидан шафқатсизларча калтакланди

Нью-Йорк шаҳрида 15 нафар номаълум шахс актриса Женнифер Aгостинини шафқатсизларча дўппослади. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берди.

Mаълум қилинишича, 43 ёшли актриса дугонаси Прендинеллис Гарсия билан бирга Mанхеттендаги клублардан бирида дам олаётган бўлган. Иккаласи клубни тарк этаётганда, уларга 10-15 киши атрофидаги номаълум шахслар ҳужум қилган. Гуруҳ аъзолари аёлларни ҳақоратлай бошлаган ва шавқатсизларча дўппослаган.

Ҳодиса оқибатида Aгостини юзининг бир неча жойидан жароҳатланган. Aктрисанинг таъкидлашича, март ойида у бир катта лойиҳада бош ролни ўйнаши керак. Шунинг учун эндиликда у ташқи қиёфасини тиклаш учун бир нечта пластик жарроҳлик амалиётидан ўтиши керак бўлади.

Mаълумот ўрнида: актриса Женнифер Aгостини “Жошуа дарахти” ва “Қийноқлар камераси” фильмларидаги роллари билан танилган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш