» » Тўйдаги фалокат: "Тико"га чиққан келиннинг онаси, холаси ва синглиси ҳалок бўлди

Тўйдаги фалокат: "Тико"га чиққан келиннинг онаси, холаси ва синглиси ҳалок бўлди

Тожикистонда фожиа содир бўлди. Тўй кортежидаги машиналардан бирининг автофалокатга учраши натижасида келиннинг онаси, холаси ва опаси вафот этди.

Тожикистон ИИВнинг хабар беришича, 16 июнь куни "Тико" машинаси Ҳисор қишлоғидаги 300 метрлик чуқурликка тушиб кетган. Натижада иккита аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, деб ёзади "Ахбор" нашри.

"Оила" маҳаллий нашрининг хабар беришича, фалокатга йўлиққан машина тўй кортежидаги автомобиллардан бири бўлган, келиннинг онаси ва холаси воқеа жойида ҳалок бўлишган. Манбага кўра, келиннинг 2018 йилда туғилган синглиси 17 июнь куни касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

“Келин ота уйига қайтишга мажбур бўлди. У эгнидаги келинлик либосини мотам либосига алмаштиришга мажбур бўлди. Тўй азага айланди", — деб ёзади нашр.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив