» » Мушук ухлаб ётган чақалоқнинг ўлимига сабабчи деб топилмоқда

Мушук ухлаб ётган чақалоқнинг ўлимига сабабчи деб топилмоқда

Ўз аравачасида ухлаб ётган 9 ойлик чақалоқнинг ўлимига мушук сабабчи бўлди.
Қизнинг онаси Снежана уй юмушларини қилиб бўлиб, қолдириб кетган қизчадан хабар олгани келганда мушуги қизининг юзига чиқиб олганини кўради. Аёл югуриб бориб, мушукни ҳайдайди, қизча эса аранг нафас олаётган эди. Бундан қўрқиб кетган она зудлик билан тез ёрдам чақиради, аммо қизчанинг шу заҳоти жони узилади.
Ҳалина Захарчук, қишлоқ врачлик пункти ҳамширасининг гапларига қараганда, мушук сутнинг ҳидини олган ва исиниш учун чақалоқ аравачасига чиққан.
Маҳаллий полиция ходими Павло Дарморграйнинг сўзларига кўра, Александра жасади суд экспертларига юборилган ва текширув ишлари бошланган.
Экспертнинг дастлабки фикрига кўра бу асфикциял ҳолат, яъни чақалоқ нафас етишмаслиги туфайли вафот этган. Чунки қизчанинг танасида ҳеч қандай жароҳат топилмаган. Шунинг учун ҳам онага нисбатан жиноят иши очилмаган.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш