» » Араб дунёсида кўпхотинлиликнинг урфдан қолиши сабаблари маълум қилинди

Араб дунёсида кўпхотинлиликнинг урфдан қолиши сабаблари маълум қилинди

Ливия, Марокаш, Тунис, Жазоир ва Мавритания каби араб мамлакатларда кўпхотинлилик тобора урфдан қолмоқда. Бу ҳақда Марокашдаги Муҳаммад VI номли социология университети профессори Мухтор ал-Ҳаррас араб дунёсида оила ҳолати мавзусига бағишланган форумда маълум қилди.

Олимнинг маълум қилишича, Ливияда мураккаб вазият ва иқтисодий сабабларга кўра, кўпхотинлилик ҳолатлари сони камайди. Тунисда эса 1975 йилда кўпхотинлиликни тақиқловчи қонун қабул қилинган. Марокашда 2004 йилда бир вақтнинг ўзида бир нечта никоҳдан ўтишга тўсиқ қўядиган қонун қабул қилинди. Хусусан, бир неча хотинга уйланишни истаган эркак бир нечта шартларни бажариши лозим, хусусан, биринчи хотиннинг рухсатини олиш шартлардан бири саналади.

Қайд этилишича, Жазоирда кўп хотинли эркаклар сони жуда кам. Жамиятда эса кўпхотинлилик ғояси қўллаб-қувватланмайди. Мавританияда кўпхотинлилик жамиятнинг муайян қатламлари орасидагина кенг тарқалган.

Олимнинг айтишича, кўпгина араб давлатларида кўпхотинлилик ўз долзарблигини йўқотаётганининг сабаби сифатида эркакларнинг бугунги кунда барча хотинлари ва болаларини тенг даражада таъминлай олмаслиги кўрсатилмоқда.

Араб аёллари орасида эса кўпхотинлиликнинг адолатсизлиги, бундай ҳолатларда кўпинча аёллар ва болалар ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги фикр тобора кенг оммалашмоқда.

Таъкидланишича, Мағрибдаги араб давлатларида эркаклар ҳали ҳам ўз аёлларининг ишлашини қабул қила олмайди. Ушбу давлатларда оилаларнинг учдан бир қисмида аёлнинг ишлаши эр билан келишмовчиликларга сабаб бўлади. Минтақанинг энг феминистик мамлакати ҳисобланадиган Тунисда айнан шу турдаги келишмовчиликлар кўпроқ учрайди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш