» » Мишель Платини ҳибсга олинди

Мишель Платини ҳибсга олинди

УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлашда коррупцияга йўл қўйилгани бўйича иш доирасида Францияда қўлга олинди. Бу ҳақда Mediapart нашрига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

1984 йилги Европа чемпионати ғолиби, 63 ёшли собиқ футболчи ва собиқ амалдор Нантерредаги аксилкоррупция бошқармасига олиб келинган.

Манба маълумотига кўра, собиқ амалдор 18 июнь куни ҳибс қилинган. Текширув доирасида француз сиёсатчиси, Николя Саркози президентлиги вақтида ҳукумат таркибида бўлган Клод Геан ҳам сўроқ қилинган.

Маълумот учун, 2010 йилнинг декабрида ФИФА ижроия қўмитаси йиғилиши қарорига кўра 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Қатар қўлга киритган. Ўша вақтдаёқ инглиз матбуотида ушбу танловда коррупцияга йўл қўйилгани эҳтимоли бўйича текширувлар чиқа бошлаганди. Хабарларда Қатар вакилларидан 5 миллион доллар миқдорида пора олингани айтилганди.

ФИФА мустақил комиссияга ушбу ишни текширишни топширганди. 2014 йилда бу ишда коррупцион келишувни исботловчи далиллар топилмагани эълон қилинганди.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив