» » Сейсмологлар Қозоғистонда ўқ-дори омборидаги портлашлар қатор ер силкинишларига сабаб бўлганини айтишди

Сейсмологлар Қозоғистонда ўқ-дори омборидаги портлашлар қатор ер силкинишларига сабаб бўлганини айтишди

 Сейсмологлар Қозоғистон жанубида 3,5 балли қатор ер силкинишлари юз берганини қайд этишди. Уларнинг фикрича, силкинишларга Арис шаҳридаги ўқ-дори омборидаги портлашлар сабаб бўлган.

Аввалроқ Қозоғистон мудофаа вазирлиги Арис шаҳридаги ўқ-дори омборида ёнғин юзага келгани ва портлашлар келиб чиққанини хабар қилганди.

Портлаш оқибатида 16 киши жароҳатланган. Жабрланганлар енгил ва ўрта даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда шаҳар аҳолисини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш