» » Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан эркак 15 йил олдин ўғирланган артефактни жойига қайтарди

Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан эркак 15 йил олдин ўғирланган артефактни жойига қайтарди

Исроилда истиқомат қилувчи эркак Довуд шаҳри миллий боғидан ўғирлаган қимматли артефактни яна жойига қайтарди. Коронавирус сабаб қиёмат бўлишидан қўрққан ўғри қилган гуноҳларига тавба қилиб, виждонини тозаламоқчи бўлган, деб хабар беради Times of Israel.

Қуддус аҳолиси ва Рим легионерлари ўртасида бўлиб ўтган жангларда фойдаланилган тош миллий боғдан 15 йил олдин йўқолиб қолган. Ўғри орадан шунча вақт ўтиб тош ядрони Моше Манисга, артефактни миллий боғга олиб келган инсонга топширган.

Фото: Times of Israel
Маниснинг айтишича, ўғирликни унинг таниши содир этган. 15 йил давомида у уйланган, фарзандли бўлган, бироқ қилмишини унута олмаган.

«Уйни йиғиштириш жараёнида у яна бир бор тошга дуч келиб қолган ва виждонан иш тутиш вақти келганини тушунган. Коронавирус тарқалиши сабаб у қиёмат яқинлашиб қолганини ҳис қилган», — дейди эркак.

Фото: Times of Israel
Археологларнинг сўзларига кўра, мазкур артефакт миллий ёдгорлик ҳисобланади.
қиёмат артефакт ўғирлик

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР