» » АҚШда ноодатий ҳарбий техникалар коллекцияси кимошдига қўйилади (фото)

АҚШда ноодатий ҳарбий техникалар коллекцияси кимошдига қўйилади (фото)

RM Sotheby’s аукцион уйи май ойининг бошида Индиана штатида армия эҳтиёжлари учун яратилган ноёб ва ноодатий автомобилларни кимошди савдоларига қўяди, деб хабар берди Motor'га таяниб Дарё.

Кимошдига қўйиладиган моделлар орасидан ўтган асрга оид Америка машиналари — «Жип», Австрия қуролли кучларида «хизмат қилган» автомобиль, шунингдек, замонавий амфибия ўрин олган.

1—2 май кунлари саккиз ғилдиракли Argo Frontier 650’нинг эгасига айланиш мумкин. 2014 йилда яратилган автомобиль-амфибия сув тўсиқларини босиб ўтишга қодир бўлиб, 627 сантиметр куб ҳажмли 12 цилиндрли моторга эга. Ушбу машина билан бирга 1997 йилда ишлаб чиқарилган Hummer H1 ҳам сотувга қўйилади. Мазкур автомобиль 208 от кучига эга 6,5 литрли В8 дизель двигатели билан жиҳозланган.

Фото: Motor
Hummer H1

Шунингдек, лотлар қаторидан 1945 йилда ишлаб чиқарилган Willys MB ҳамда юкларни ташишга мўлжалланган Willys M274 A5 ½-Ton 4×4 Mule ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, рўйхатдан 643-кубли агрегат ёрдамида ҳаракатга келадиган 1962 йилги Steyr-Puch Haflinger Series II, десант қўшинларида фойдаланилган American Motors M422A1 Mighty-Mite ҳам ўрин олган.

Фото: Motor
Willys MB


Фото: Motor
Steyr-Puch Haflinger Series II


Фото: Motor
American Motors M422A1 Mighty-Mite

Май ойининг бошида 1970 йилда ишлаб чиқарилган Subaru 360 полиция автомобили учун ҳам кимошди савдолари бўлиб ўтади.

Фото: Motor
Willys M274 A5 ½-Ton 4×4 Mule

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:49
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди
17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР