» » Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин

Бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши мумкин

Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж зиёратини амалга ошириш ниятида бўлган мусулмонларга жорий йил Ҳаж зиёрати бекор қилиниши юзасидан ишора берди. Агар бу йил Ҳаж зиёрати бекор қилинса, бу 1450 йилликдаги ушбу муқаддас зиёратнинг қирқинчи бор бекор қилиниши бўлади. Бу ҳақда Haber7.com ёзмоқда

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра зиёрати вазири Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бантен Ҳаж зиёратини амалга оширишни режалаштираётган мусулмонларга “шартномаларни имзолашдан аввал кутишлари керак”лигини маълум қилди. “Дунёнинг тўрт нуқтасидаги мусулмон қардошларимиздан вазият барқарорлашгунга қадар кутишларини сўраймиз”, дейди вазир. 

Жорий йилнинг июль ойида дунё бўйлаб 3 миллион киши муқаддас Ислом динининг беш шартидан бири бўлган Ҳаж амалини адо этиш учун Маккаю Мукаррамани зиёрат қилиши кутилмоқда. Зиёратчилар сони маҳаллий халқ ва Саудия Арабистонидаги муҳожирлар билан 4 миллионга етиши мумкин.

“Айни вақтда Аллоҳдан бизни ушбу пандемиядан қутқаришини сўраётганимизда, Қироллик мусулмонлар ва фуқароларининг саломатлигини сақлашни ўйлайди”, дейди Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бантен.

Қайд этиш ўринлики, Саудия Арабистони Қироллиги коронавирус инфекцияси кенг ёйилишининг олдини олиш мақсадида Макка ва Мадина шаҳарларида кеча, 2 апрелдан эътиборан кўчага чиқишни тақиқлади. Қарорга кўра, икки шаҳар фуқаролари соат 06:00 дан 15:00 га қадар озиқ-овқат ва бошқа шахсий эҳтиёжлар учун фақат маҳаллаларига чиқишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар 2039 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 25 нафари вафот этган, 351 нафари соғайган. 

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР